Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эмосага ҳам шу гапни етказинглар: “Сен жигаримсан–ку! Сени ҳозирдан бошлаб Йўабнинг ўрнига умрбод лашкарбоши қилиб тайинлайман. Шундай қилмасам, Худо мени не кўйга солса солсин, ҳатто ундан баттарроғини қилсин!” — Яхшимисан, иним? — деди–ю, гўё уни ўпмоқчи бўлиб, ўнг қўли билан Эмосанинг соқолидан ушлади. Эмоса Йўабнинг нариги қўлида ханжар борлигини сезмай қолди. Йўаб ханжарини Эмосанинг қорнига тиқди, Эмосанинг ичак–човоғи ерга тўкилди. Иккинчи марта ханжар уришига ҳожат қолмади, Эмосанинг жони чиқиб бўлган эди. Шундан кейин Йўаб билан акаси Абушай Шебани қувлашда давом этишди. Йўабнинг одамларидан бири Эмосанинг жасади тепасида туриб: — Йўабга ким содиқ бўлса, ким Довуд тарафида бўлса, Йўабнинг орқасидан борсин, — деди. Эмосанинг жасади қонга беланиб йўлнинг ўртасида ётар, ҳар бир одам жасадга яқинлашганда, унинг тепасида тўхтаб қоларди. Йўабнинг гапирган ўша одами бу аҳволни кўриб, Эмосанинг жасадини судраб, йўл ёқасидаги далага олиб бориб ташлади, устига кийим ташлаб қўйди. Яна Зеруя ўғли Йўаб менга нима қилганини сен биласан. У Исроилнинг иккита лашкарбошисини — Нар ўғли Абнур билан Этер ўғли Эмосани ўлдириб, тинчлик пайтида уруш давридагидай қон тўкди. Чориғидан тортиб, белигача урушдагидай қонга булғанди. Йўаб одамлари билан Осойилнинг жасадини олиб келиб, ота–боболарининг Байтлаҳмдаги хилхонасига дафн қилишди. Йўаб ва унинг одамлари туни билан йўл юриб, Хевронга етиб келишганда, тонг отган эди. Эссайнинг етти ўғли бўлиб, тўнғичи — Элиёб, иккинчиси — Абунадав, учинчиси — Шимо, Уларнинг Зеруя ва Обигайл деган сингиллари бор эди. Зеруянинг учта ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Абушай, Йўаб ва Осойил эди. Обигайл Исмоил қавмидан бўлган Этер билан турмуш қуриб, Эмосани туғди.
Выбор основного перевода