Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда шоҳ Раҳобага хабар юбориб: “Юртимизни текширишга келган кишилар сенинг уйингга кирибди. Энди уларни ташқарига олиб чиқ”, деб буюрди. Лекин аёл ўша кишиларни яшириб қўйган эди. У шоҳнинг одамларига шундай деди: “Тўғри, ўша кишилар меникига келган эди, лекин уларнинг қаердан келганини билмагандим. Кеч тушиб, шаҳар дарвозаси ёпилишидан олдин улар чиқиб кетишди. У кишилар қаерга кетганини билмайман. Агар тез орқасидан борсангиз, уларни ушлашингиз мумкин.” Шундай қилиб, Довудни деразадан чиқариб юборди. Довуд қочиб қутулди. Михал бутни олиб, тўшакка ётқизди, бош томонига эса эчки жунидан қилинган ёстиқ ташлади, устини кўрпа билан ёпди. Шоул юборган одамлар Довудни тутиб олиб кетишга келишди. — Довуд касал, — деди Михал уларга. Сўнг Шоул одамларини яна жўнатиб: — Довудни ўз кўзларингиз билан кўринглар, уни тўшаги билан бу ерга олиб келинглар, ўлдираман, — деб буюрди. Шоулнинг одамлари уйга кирдилар. Қарасалар, тўшакда бут, бутнинг бош томонида эчки жунидан қилинган ёстиқ турибди. — Нимага мени алдаб, ғанимимни қочириб юбординг? — деб сўради Шоул Михалдан. — Довуд: “Қўйиб юбор мени, бўлмаса, сени ўлдираман”, деди, — деб жавоб берди Михал.
Выбор основного перевода