Сўнгра Абнур Йўабни чақириб, деди: — Қачонгача бир–биримизни қирамиз?! Бунинг оқибати ёмон бўлишини биласан–ку! Одамларингга: “Бўлди, энди биродарларингизни таъқиб қилманглар”, деб қачон буйруқ берасан?
Ахир, бу Сарвари Олам — Раббийнинг кунидир. Бу кун қасос куни бўлади, Худо душманларидан ўч олади. Унинг қиличи тўйгунча эт ейди, Чанқоғи босилгунча қондан ичади. Ўша куни Фурот бўйидаги шимолий юртда, Сарвари Олам — Раббий ёвларини қурбон қилади.