Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу пайтда Йўаб Оммонларнинг Рабба шаҳрига ҳужумни давом эттираверди. Ниҳоят, шаҳарнинг шоҳ саройи жойлашган қалъасини босиб олди. Кейин Довудга чопарлар орқали шундай хабар жўнатди: “Рабба шаҳрига ҳужум қилиб, ҳовузни қўлга киритдим. Энди қолган сипоҳни бошлаб келинг, шаҳарни сиз ўраб, босиб олинг, токи шаҳарни мен қўлга киритган бўлмайин, акс ҳолда, шаҳарни Йўаб олган деб айтиб юришади.” Шундан кейин пайғамбар яна Исроил шоҳи ёнига келиб деди: — Бор, яна куч тўпла, нима қилишингни кўриб–билиб ол. Янаги баҳорда Орам шоҳи сенга хавф солади. Кейинги йил баҳорда Банҳадад Исроил билан уришиш учун отланди. У Орам лашкарини йиғиб, Офоқ шаҳрига олиб чиқди. Баҳор бошланиб, шоҳлар урушга кетадиган пайт ҳам бўлди. Йўаб лашкарни жангга бошлади. Улар Оммон юртини яксон қилиб, Рабба шаҳрини қамал қилишди. Довуднинг ўзи Қуддусда қолган эди. Йўаб Раббага ҳужум қилиб, шаҳарни қўлга киритди.
Выбор основного перевода