Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Аммо Худонинг инояти туфайли энди ҳаворийман. Унинг менга кўрсатган инояти зое кетмади, зеро, мен ҳаворийларнинг ҳаммасидан ҳам кўпроқ меҳнат қилдим. Лекин аслида меҳнат қилган мен эмас, балки Худонинг иноятидир. Мен ўзимни ақлсиз инсондай тутдим. Аммо мени бунга ўзларингиз мажбур этдингиз–ку, чунки сизлар мени мақташингиз керак эди. Менинг ўзим ҳеч бир аҳамиятга эга бўлмасам–да, ўша “олий ҳаворийлардан” ҳеч бир кам жойим йўқ. Эътиборли ҳисобланган етакчилар билан учрашганим ҳақида айтиб ўтдим. Уларнинг қандай мартабага эгалиги менга барибир, зотан, Худо инсонлар орасида тарафкашлик қилмайди. Энди уларга келганда шуни айтай, улар мендан бошқа ҳеч нима талаб қилмадилар. Шундай қилиб, Худо менга бу иш учун алоҳида иноят берганига Ёқуб, Бутрус ва Юҳанно ишонч ҳосил қилдилар. Имонлилар жамоатининг устуни ҳисобланмиш бу ҳаворийлар биз билан қўл ташлашди: мен ва Барнабо ғайрияҳудийлар орасида, улар эса яҳудийлар орасида хизмат қилишга рози бўлишди.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода