Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Ҳушёр бўлинглар! Мана шу уч йил давомида кечаю кундуз кўз ёш тўкиб, ҳар бирингизга қилган панд–насиҳатларимни ёдингизда тутинглар. Ҳозиргача оч–яланғочмиз, ташналик ва калтакларга бардош беряпмиз, сарсон–саргардон бўлиб юрибмиз. Худонинг ҳақиқий хизматкорлари эканлигимизни ўз ҳаракатларимиз билан исботлаяпмиз. Ҳар хил қийинчиликлару кулфатлар бошимизга тушганда, танг аҳволда қолганимизда сабр–тоқат кўрсатяпмиз. Бизни урганларида, қамоққа ташлаганларида, ғалаёнларда қолганимизда, машаққат билан меҳнат қилганимизда, уйқусизликда ва оч қолганимизда, ҳаммасига бардош бердик. Эй биродарлар, машаққат билан меҳнат қилганимиз ёдингизда бўлса керак. Сизларга Худонинг Хушхабарини айтаётганимизда ҳеч бирингизга юк бўлмайлик, дея кечаю кундуз ишладик.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода