Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Шу вақт давомида шогирдларнинг сони ортиб бораверди. Аммо шу пайтда юнонзабон ва орамийзабон яҳудий имонлилар орасида зиддият пайдо бўлди. Юнонзабон яҳудийлар: “Кундалик озиқ–овқат тақсимланганда, юнонзабон бевалар эътибордан четда қоляптилар”, деб эътироз билдирдилар. “Мен яҳудийман, Киликиядаги Тарсус шаҳрида туғилганман, аммо Қуддусда улғайдим. Бу шаҳарда Гамалиёлнинг шогирди бўлиб, ота–боболаримизнинг қонунига жиддий эътибор бериб таълим олдим. Худди бугунгидай сизларга ўхшаб, Худога ўзимни бағишладим. Улар Исроил халқидир. Худо уларни Ўзига фарзанд қилиб олиш учун танлади. Ўзининг улуғворлигини уларга намоён қилиб, улар билан аҳдлар тузди. Уларга Ўз қонунини бериб, уларни Ўзининг хизматига тайинлади ҳамда уларга Ўз ваъдаларини берди. Мен саккиз кунлигимда суннат қилинганман, Исроил авлодидан, Бенямин қабиласиданман. Мен ҳақиқий ибронийман. Фарзий бўлиб, Худонинг қонунига сўзсиз риоя қилардим.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода