Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Уларни роса калтаклашгандан кейин, зиндонга ташладилар. Рим амалдорлари зиндонбонга: “Уларни яхшилаб қўриқла”, деб буйруқ бердилар. Аммо Худонинг инояти туфайли энди ҳаворийман. Унинг менга кўрсатган инояти зое кетмади, зеро, мен ҳаворийларнинг ҳаммасидан ҳам кўпроқ меҳнат қилдим. Лекин аслида меҳнат қилган мен эмас, балки Худонинг иноятидир. Худонинг ҳақиқий хизматкорлари эканлигимизни ўз ҳаракатларимиз билан исботлаяпмиз. Ҳар хил қийинчиликлару кулфатлар бошимизга тушганда, танг аҳволда қолганимизда сабр–тоқат кўрсатяпмиз. Бизни урганларида, қамоққа ташлаганларида, ғалаёнларда қолганимизда, машаққат билан меҳнат қилганимизда, уйқусизликда ва оч қолганимизда, ҳаммасига бардош бердик.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода