Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қоҳот уруғининг қолган оилаларига Эфрайим қабиласи ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ажратиб берилди: Эфрайим қирларидаги паноҳ шаҳри бўлган Шакам, Гезер, Хивзайим, Байт–Хўрон. Дан қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўрт шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам руҳонийларга берилди: Элтаха, Гибитон, Ойжавлон, Гат–Риммон. Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласининг ярмига берилган ҳудуддан қуйидаги иккита шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар руҳонийларга берилди: Танах, Билом. Қоҳот уруғининг қолган оилаларига мана шу ўнта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди. Қоҳот наслининг қолганларига эса Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласига қарашли ҳудуддан ўнта шаҳар қуръа бўйича тақсимлаб берилди.
Выбор основного перевода