Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яна қуръа бўйича Қоҳот уруғининг қолган оилаларига Иордан дарёсининг ғарбидаги Манаше қабиласининг ярмига тегишли ҳудуддан, Эфрайим ва Дан қабилалари ҳудудидан ўнта шаҳар берилди. Қоҳот уруғининг баъзи хонадонларига Эфрайим қабиласининг ҳудудидан қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Эфрайим қирларидаги паноҳ шаҳар Шакам, Гезер, Ёхмаём, Байт–Хўрон, Ойжавлон ва Гат–Риммон. Қоҳот уруғининг қолган хонадонларига эса Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласининг ярмига қарашли икки шаҳар берилди: Онар ва Билом. Бу шаҳарларнинг атрофидаги яйловлар ҳам уларга берилди.
Выбор основного перевода