Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Левилар Марори уруғидан қуйидаги созандаларни тайинлаган эдилар: Йўэл ўғли Хаман, Бархиё ўғли Осиф ва Қушаё ўғли Этхан. Созандалардан Хаман, Осиф ва Этхан бронза зиллар чалишлари керак эди. Бу ерда ҳозир бўлган руҳонийларнинг ҳаммаси, қайси гуруҳга қарашли бўлишидан қатъий назар, ўзларини поклаган эдилар. Жамики леви созандалари — Осиф, Хаман, Ёдутун, уларнинг ўғиллари ва қариндошлари майин зиғир матосидан тикилган либосларни кийиб олган эдилар. Левилар зил, арфа ва лираларни кўтариб қурбонгоҳнинг шарқ томонида турдилар. Уларнинг ёнидан карнай чаладиган 120 нафар руҳоний жой олди. Созандалару карнайчилар жўр бўлиб, Эгамизга ҳамду сано ва шукрона айтар эдилар. Карнай, зил ва бошқа созлар жўрлигида қўшиқчилар Эгамизга шундай ҳамду сано куйлар эдилар: “Эгамиз яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадийдир.” Руҳонийлар Муқаддас хонадан чиқиб кетаётганларида, бирданига Худонинг уйини булут қоплаб, Эгамизнинг улуғворлиги уйни тўлдирди. Шунинг учун руҳонийлар ўз хизматини давом эттира олмадилар. Осиф уруғидан бўлган қўшиқчилар — 128 нафар эркак. Осиф уруғидан бўлган қўшиқчилар — 148 нафар эркак.
Выбор основного перевода