Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Солномалар
Параллельные места
Қуйида Исроил халқининг уруғбошилари, мингбошилари ва юзбошиларининг, шунингдек, уларнинг сардорлари рўйхати берилган. Бу сардорлар шоҳнинг хизматида бўлиб, ҳар йили бир ой давомида вазифасини ўтаётган ҳарбий қисмлар учун масъул эдилар. Ҳар бир қисм 24.000 одамдан ташкил топган эди. Одил ўғли Озмобит сарой хазинабони эди. Уззиё ўғли Йўнатан эса қолган ҳамма ердаги — шаҳарлардаги, қишлоқлардаги ва қалъалардаги хазиналар учун масъул эди. Халуб ўғли Эзри ерга ишлов берадиган деҳқонлар учун масъул эди. Рамалик Шимах узумзорлар учун масъул эди. Шафомлик Забди шароб омборлари учун масъул эди. Гедерлик Баалханон Яҳудо қир этакларидаги зайтунзорлар ва шикамора–анжирзорлар учун масъул эди. Йўш зайтун мойи омборлари учун масъул эди. Шаронлик Шитрай Шарон текислигида боқиладиган подалар учун масъул эди. Адлай ўғли Шофот водийларда боқиладиган подалар учун масъул эди. Исмоил уруғидан Обил туя подалари учун масъул эди. Миронўтлик Ёхидаё эшак подалари учун масъул эди. Ҳожар уруғидан Ёзиз қўй сурувлари учун масъул эди. Ана шуларнинг ҳаммаси шоҳ Довуд мулкини назорат қилар эдилар. Довуд Исроилдаги ҳамма аъёнларни — қабила йўлбошчиларини, шоҳга хизмат қиладиган ҳарбий қисмлар сардорларини, мингбошиларни, юзбошиларни, шоҳ ва шаҳзодалар мулкини ва подаларини бошқарувчиларни, сарой аъёнларини, баҳодир паҳлавонларни ва бошқа ҳамма жангчиларни Қуддусда тўплади.
1 Солномалар
Выбор основного перевода