Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Солномалар
Параллельные места
Ерни фақат вақтинчага сотинг, чунки ер Меникидир. Сизлар эса Менинг еримда яшаб юрган мусофир ва келгиндисизлар. У гул сингари очилади–ю, яна сўлиб қолади. Соядай тез ўтиб кетади, кўпга чидамайди. Гуноҳлари учун инсонни жазолаб, Унга танбеҳ берасан. Куя егандай қадрли нарсаларини йўқ қиласан. Шубҳасиз, инсон бир нафасда ўтиб кетади. Сенинг қаҳру ғазабинг туфайли шундай қиляпман, Ахир, мени кўтариб, бир ёнга улоқтирдинг. Инсон умри оғиздан чиққан нафасга ўхшар, Одамзоднинг ҳаёти ўткинчи сояга ўхшар. Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб оламдан ўтдилар, аммо Худо берган ваъдасини бажаришига улар ишонардилар. Улар Худо ваъда қилган юртга эришмадилар, аммо ўша юртни узоқдан кўриб, хурсанд бўлган эдилар. Улар бу дунёда келгинди ва мусофир эканликларини очиқчасига тан олдилар. Эй азизларим, сизлардан ўтиниб сўрайман, жонга қарши курашадиган нафс эҳтиросларидан сақланинглар. Ахир, сизлар бу дунёда ғарибу мусофирсизлар.
1 Солномалар
Выбор основного перевода