Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Солномалар
Параллельные места
Шундан сўнг шоҳ уларга: — Ёнингизга шоҳингизнинг қўриқчиларини олинглар, — деди. — Ўғлим Сулаймонни менинг хачиримга ўтқазиб, Гихўн булоғига олиб боринглар. Сўнг унинг орқасидан қайтиб келинглар. У келгач, менинг тахтимга ўтирсин, менинг ўрнимга шоҳ бўлсин. Мен уни Исроил ва Яҳудонинг ҳукмдори қилиб тайинладим. Руҳоний Зодўх чодирдан олиб келган мой солинган қўчқор шохини олиб чиқди ва Сулаймоннинг бошига мой суртди. Кейин бурғу чалдилар. Шунда бутун халқ: “Яшасин шоҳ Сулаймон!” деб қичқирди. Шундай қилиб, Сулаймон отаси Довуд ўрнига тахтга ўтирди. Унинг шоҳлиги мустаҳкам бўлди. Шоҳ Сулаймон Йўабнинг ўрнига Бинаёни лашкарбоши, Абуатарнинг ўрнига Зодўхни руҳоний қилиб тайинлади. Яҳудо ва Исроил халқи шу қадар кўп эдики, гўё денгиз қирғоғидаги қумни эслатарди. Улар еб–ичиб, хурсандчилик билан яшарди. Эгамиз менга кўп ўғиллар берди, ҳамма ўғилларим орасидан Исроил шоҳи қилиб Сулаймонни танлади. Ҳа, Эгамизнинг шоҳлиги тахтига у ўтиради. Сиздан мамнун бўлиб, Ўз вакили сифатида сизни Исроил тахти узра ўтқазган Эгангиз Худога ҳамду санолар бўлсин. У Исроилни то абад севгани учун адолат ва тўғрилик билан ҳукм этсин деб, сизни шоҳ қилган экан.
1 Солномалар
Выбор основного перевода