Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Яҳудо келини Тамарага: — Отангнинг уйига бориб турмушга чиқмай, ўтира тур–чи, ўғлим Шело улғайиб қолар, — деди. Чунки Яҳудо: “Шело ҳам акаларига ўхшаб ўлиб қолмасин”, деб қўрққан эди. Шундай қилиб, Тамара отасининг уйига қайтиб кетди. — Бўпти, гаровга нима берай? — деб сўради Яҳудо. — Бўйнингиздаги муҳрингизни боғичи билан, яна қўлингиздаги таёғингизни, — деди Тамара. Шундай қилиб, Яҳудо ўша нарсаларни Тамарага берди. Кейин у билан бўлди. Тамара Яҳудодан ҳомиладор бўлиб қолди. Лекин чақалоқ қўлини ичкарига тортиб олиши биланоқ иккинчиси туғилди. Доя: “Сен йўлингни ўзинг ёриб чиқдинг!” деди. Шу сабабдан унга Параз деб исм қўйилди. Сўнгра қўлига қизил ип боғланган чақалоқ туғилди. Унга Зерах деб исм қўйилди. Сенинг хонадонинг Яҳудога Тамара туғиб берган ўғли бобомиз Параз хонадонидай баракали бўлсин. Эгамиз мана шу жувон орқали сенга ўшандай буюк насл ато этсин. Яҳудо ва Тамарадан Параз ва Зерах туғилдилар. Параздан Хазрон туғилди. Хазрондан Рам туғилди.
Выбор основного перевода