Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Леах ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. У: “Эгам менинг бахтсизлигимни кўрди, энди эрим менга албатта кўнгил қўяди”, деб ўғлининг исмини Рубен қўйди. Леах ҳомиладор бўлиб, яна ўғил туғди. “Эрим менга кўнгилсизлигини Эгам эшитиб, яна бир ўғил берди”, деб ўғлининг исмини Шимўн қўйди. Леах яна ҳомиладор бўлди ва яна ўғил туғди. У: “Эримга учта ўғил туғиб бердим, энди у албатта менга боғланиб қолади”, деб ўғлининг исмини Леви қўйди. Леах яна ҳомиладор бўлиб, яна ўғил туғди. У: “Энди Эгамга ҳамду сано айтаман”, деб ўғлининг исмини Яҳудо қўйди. Шундан кейин у туғишдан қолди. Леах: “Чўримни эримга олиб берганим учун Худойим мени мукофотлади”, деб ўғлининг исмини Иссахор қўйди. Сўнгра у яна ҳомиладор бўлиб, Ёқубга олтинчи ўғлини туғиб берди. Леах деди: “Худойим менга яхши ҳадя берди. Энди эрим мени ҳурмат қиладиган бўлади, чунки унга олтита ўғил туғиб бердим.” Шундай деб, ўғлининг исмини Забулун қўйди. Леах туққан ўғиллари — Рубен (Ёқубнинг тўнғич ўғли), Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссахор ва Забулун. Роҳила туққан ўғиллари — Юсуф билан Бенямин. Роҳиланинг чўриси Билхах туққан ўғиллари — Дан билан Нафтали. Леахнинг чўриси Зилпо туққан ўғиллари — Гад билан Ошер. Ёқубнинг Паддон–Орамда туғилган ўғиллари ана шулар эди. Мисрга кетган Исроил халқи, яъни Ёқуб наслининг исмлари қуйидагичадир: Ёқубнинг тўнғич ўғли Рубен ва унинг ўғиллари — Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми. Мисрга кетган Исроил халқи, яъни Ёқуб наслининг исмлари қуйидагичадир: Ёқубнинг тўнғич ўғли Рубен ва унинг ўғиллари — Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми. Шимўн ва унинг ўғиллари — Ямувол, Ёмин, Охад, Ёхин, Зўхар ва Шовул. (Шовулнинг онаси Канъонлик эди.) Леви ва унинг ўғиллари — Гершон, Қоҳот, Марори. Яҳудо ва унинг ўғиллари — Ғур, Ўнан, Шело, Параз ва Зерах. (Лекин Ғур ва Ўнан Канъон юртида вафот этган эдилар.) Параз ва унинг ўғиллари — Хазрон ва Хомул. Иссахор ва унинг ўғиллари — Тўло, Пувах, Ёшув ва Шимрон. Забулун ва унинг ўғиллари — Саред, Элўн ва Яхлиёл. Леахнинг бу ўғиллари ва қизи Дина Паддон–Орамда туғилган эдилар. Ёқубнинг Леахдан тарқалган насли жами бўлиб ўттиз уч киши эди. Гад ва унинг ўғиллари — Зафўн, Хаги, Шуно, Эзбўн, Эри, Арўд ва Эрали. Ошер ва унинг ўғиллари — Йимнах, Йишво, Йишви ва Бариё. Буларнинг Серах деган сингиллари ҳам бор эди. Бариёнинг ўғиллари — Хабер ва Малхиёл. Зилпо Ёқубга туғиб берган насл ана шулардир. Улар ҳаммаси бўлиб ўн олти киши эди. Лобон Зилпони қизи Леахга чўри қилиб берган эди. Ёқубнинг хотини Роҳила туққан ўғиллар — Юсуф билан Бенямин. Юсуф Миср юртида икки ўғил — Манаше ва Эфрайимни кўрди. Юсуфнинг хотини Осанат Он шаҳрининг руҳонийси Пўтиферонинг қизи эди. Бенямин ўғиллари — Белах, Бохир, Ошбол, Гера, Нўъмон, Эхи, Рўш, Мупим, Хупим ва Ард. Ёқубнинг Роҳиладан тарқалган насли ана шулардир. Улар ҳаммаси бўлиб ўн тўрт киши эди. Дан ва унинг ўғли — Хушим. Нафтали ва унинг ўғиллари — Яхзиёл, Гўно, Изар ва Шиллем. Ёқубнинг Билхахдан тарқалган насли ана шулардир. Билхахни Лобон қизи Роҳилага чўри қилиб берган эди. Ҳаммаси бўлиб етти киши эди. Иброҳимдан Исҳоқ туғилди. Исҳоқдан Ёқуб туғилди. Ёқубдан Яҳудо ва унинг ака–укалари туғилдилар.
Выбор основного перевода