Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яҳудо бу ерда Канъон халқидан бўлган бир қизни учратиб қолди. Бу қиз Шуво деган одамнинг қизи эди. Яҳудо ўша қизга уйланди. Ўша аёл ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Яҳудо ўғлига Ғур деб исм қўйди. Яҳудонинг хотини яна ҳомиладор бўлиб, иккинчи ўғлини туғди. Бу ўғлига Ўнан деб исм қўйди. Яҳудонинг хотини учинчи ўғлини туғди ва унга Шело деб исм қўйди. Бу ўғли туғилганда, Яҳудо Хазиб шаҳрида эди. Лекин Ғур Эгамизнинг олдида қабиҳлик қиларди. Охири, Эгамиз унинг жонини олди. Яҳудо ва унинг ўғиллари — Ғур, Ўнан, Шело, Параз ва Зерах. (Лекин Ғур ва Ўнан Канъон юртида вафот этган эдилар.) Параз ва унинг ўғиллари — Хазрон ва Хомул.
Выбор основного перевода