Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Эгамиз Ўзининг Сандиғи учун Обидадомнинг бутун хонадонига, унга қарашли ҳамма нарсага марҳамат қилди”, деб шоҳ Довудга хабар етказишди. Шундай қилиб, Довуд бориб, Обидадомнинг уйидан Худонинг Сандиғини ўз қалъасига катта тантана билан олиб келди. Эгамизнинг Сандиғини олиб бораётганлар олти қадам юришганда, Довуд бир буқа билан бир бўрдоқи бузоқни қурбонлик қилди. Довуд Эгамизнинг ҳузурида бутун вужуди билан ўйинга тушарди. У ўшанда руҳонийларнинг муқаддас либосини кийиб олган эди. Довуд билан бутун Исроил халқи севинчли хитоблар, карнай садолари остида Эгамизнинг Сандиғини олиб келишарди. У Сандиқни ўзи билан Довуд қалъасига олиб бормай, уни Гатлик Обидадомнинг уйига ташлаб кетди.
Выбор основного перевода