Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Левиларга Муқаддас аҳд чодирини, унинг ҳамма ашёларини ва Чодирга тегишли бўлган барча нарсаларни топшир. Йўлга чиққанларингизда, левилар Чодирни ва ундаги ҳамма ашёларни кўтариб юрсинлар. Чодирни асраб–авайлаб, унинг ёнига ўз чодирларини тиксинлар. Ҳорун ва унинг ўғиллари Муқаддас чодирдаги жиҳозларни ва буюмларни ёпиб бўлганларидан кейин, йўлга чиқиш вақти бўлганда, Қоҳот уруғи бу ашёларни кўтариб борсин. Лекин улар бу муқаддас ашёларга қўл теккизмасин, акс ҳолда, улар ўладилар. Демак, Қоҳот уруғи Учрашув чодиридаги ашёларни кўтариб боради. Эгамиз: “Менинг Аҳд сандиғимни кўтариб юрсин, Менинг ҳузуримда хизмат қилсин, Менинг исмим билан одамларни дуо қилсин”, деб ўшанда Леви қабиласини танлаб олган эди. Улар бугунгача ҳам шу хизматни адо этиб келмоқдалар. Мусо мана шу қонунни ёзиб, уни Эгамизнинг Аҳд сандиғини олиб юрадиган Леви авлодидан бўлган руҳонийларга ва Исроилнинг ҳамма оқсоқолларига берди. Улар Эгамизнинг Мусо орқали берган амрига мувофиқ, Худонинг Сандиғини ходалар билан елкаларига ортиб, кўтариб кетдилар. Закариё, Азиёл, Шамиромўт, Ёхиёл, Унно, Элиёб, Масиё ва Бинаё арфаларни чалишлари керак эди.
Выбор основного перевода