Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эзилган, қарзини тўлашга қурби етмаган, норози одамлар Довуднинг атрофига тўпланишди. Довуд уларга бош бўлди. Унга эргашганлар тўрт юзтача эди. Довуд у ердан Мўабдаги Миспах шаҳрига бориб, Мўаб шоҳидан илтимос қилди: “Ижозат беринг, Худо мени нима қилмоқчилиги маълум бўлгунча, ота–онам ёнингизда қолсин.” Шундай қилиб, Довуд ота–онасини Мўаб шоҳи ҳузурига олиб келди. Довуд адирлардаги қароргоҳида яшириниб турганда, ота–онаси Мўаб шоҳининг паноҳида яшадилар. Лекин Довудга Гад пайғамбар: “У ерда қолма, Яҳудо ерига бор”, деди. Шундан кейин Довуд у ердан чиқиб, Хорет ўрмонига борди. Шу орада Шоул “Довуд ва унинг одамлари топилди”, деб эшитди. Шоул қўлида найзасини ушлаганича, Гиво тепалигидаги юлғун дарахти остида ўтирган эди. Барча аъёнлари ҳам унинг атрофида турган эдилар. Шоул уларга шундай деди: — Эй Бенямин одамлари, эшитиб олинглар! Эссайнинг ўғли ҳар бирингизга далаю узумзорларни бериб қўймайди–ку! Ҳар бирингизни мингбоши ёки юзбоши қилиб ўтирадими?! Ҳаммангиз менга қарши тил бириктирдингиз–ку! Ўғлим Йўнатан Эссайнинг ўша ўғли билан аҳд қилган экан, мени ҳеч ким хабардор этмади. Орангиздан менга ён босадиган бирор одам чиқмади. Довуд менга пистирма қўймоқчи экан, уни ўғлим қайрабди. Ҳозир шу иш бўлди–ку! Шундай эмасми?! Шу пайт Шоулнинг аъёнлари ёнида турган Эдомлик Доег айтди: — Эссайнинг ўғли Довудни кўрдим, у Нав шаҳридаги Охитобнинг ўғли руҳоний Охималекнинг ёнига келган эди. Охималек “Довуд нима қилсин?” деб Эгамизнинг хоҳиш–иродасини сўради. Унга ҳам озиқ–овқат берди, ҳам Филист Гўлиётнинг қиличини тақдим қилди. Шоҳ Шоул аъёнларига: “Охитобнинг ўғли руҳоний Охималекни ва унинг Навда яшайдиган ота уруғларининг ҳаммасини — барча руҳонийларни олиб келинглар”, деб буюрди. Ҳаммаларини шоҳнинг олдига олиб келишди. — Эй Охитобнинг ўғли, гапларимни эшит! — деди Шоул Охималекка. — Лаббай, ҳазратим, — деди Охималек. — Нимага сен Эссайнинг ўғли билан бирга менга қарши тил бириктирдинг? — деди Шоул. — Довудга нон, қилич берибсан, унинг учун Худонинг хоҳиш–иродасини сўрабсан. Мана бугун Довуд менга қарши қўзғалиб, пистирмада пойлаб турибди. Охималек шундай жавоб берди: — Бутун аъёнларингиз орасида Довуд сингари, ишончли ким бор?! Довуд — сизнинг куёвингиз, соқчиларингизнинг сардори, хонадонингизда ҳурматли киши–ку. Тўғри, ўша куни Довуд учун Худонинг хоҳиш–иродасини сўрадим. Аммо бу биринчи марта эмас эди–ку! Шоҳ мени ва ота хонадонимни айбламасинлар, чунки мен Довуднинг ёмон ниятидан бехабар эдим. — Эй Охималек, ўзинг ҳам, бутун ота хонадонинг ҳам албатта ўласизлар! — деди Шоул. Сўнг у ёнида турган қўриқчиларига буюрди: — Қани, Довудни қўллаган Эгамизнинг руҳонийларини ўлдириб ташланглар! Улар Довуднинг қочиб кетганини билганлари ҳолда, менга хабар беришмади. Шоҳнинг қўриқчилари қўл кўтариб, Эгамизнинг руҳонийларини ўлдиришни исташмади. Шунда шоҳ Шоул Доегга: — Сен бор, руҳонийларни ўлдир! — деб буюрди. Ўша куни Эдомлик Доег муқаддас либос кийган саксон беш руҳонийни бир ўзи чопиб ўлдирди. Сўнгра эркак–аёл, ёш бола, ҳатто чақалоқ демасдан, руҳонийлар яшайдиган Нав шаҳрининг халқини ҳам қиличдан ўтказди. Моллари, эшаклари, қўйларини ҳам чопиб ташлади. Руҳоний Охималекнинг ўғилларидан биргина Абуатар дегани тирик қолиб, Довуднинг ёнига қочиб кетди. Шоул Эгамизнинг руҳонийларини ўлдирганини Абуатар Довудга айтиб берди. Довуд Абуатарга деди: — Ўша куни у ерда Эдомлик Доег бор эди. У албатта Шоулга хабар беришини билардим. Отанг хонадонидаги ҳар бир жоннинг ўлимига мен сабабчи бўлдим. Энди сен ёнимда қол, қўрқма. Менинг жоним пайига тушган кимса — сенинг ҳам жонинг пайига тушган. Ёнимда қолсанг, бехатар бўласан. Шаво — котиб, Зодўх билан Абуатар — руҳоний, Шоҳ Сулаймон Йўабнинг ўрнига Бинаёни лашкарбоши, Абуатарнинг ўрнига Зодўхни руҳоний қилиб тайинлади. Охитобдан Зодўх туғилди, Зодўхдан Охимас туғилди, Леви қабиласидан — 4600 киши. Буларнинг қаторига Ҳорун хонадонининг йўлбошчиси Ёҳайидо ва унинг 3700 одами, ёш жангчи Зодўх ва унинг уруғидан 22 нафар сардор ҳам кирган эди.
Выбор основного перевода