40
Шимолдаги Иссахор, Забулун ва Нафтали қабилаларининг олис ҳудудларидан ҳам одамлар келишган эди. Улар эшак, туя, хачир, ҳўкизларга бир талай ун, анжир қоқи, майиз, шароб, зайтун мойи каби егуликлар ортиб, олиб келишган эди. Булардан ташқари, кўплаб мол ва қўйларни етаклаб келишганди. Ҳа, бутун Исроилда хурсандчилик ҳукмрон эди.
Обигайл вақтни бой бермай, икки юзта нон, икки меш шароб, бешта қўйнинг пиширилган гўштини, икки тоғора қовурилган буғдой, юз ҳовуч майиз ва икки юз ҳовуч анжир қоқини олиб эшакларга юклади.