Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Довуд ва унинг ёнидаги олти юз киши оилалари билан йўлга отланиб, Гат шоҳи Охиш томонига ўтиб кетишди. Шоҳ Охиш Моюх деганнинг ўғли эди. Ҳаммалари оилалари билан бирга Гатда — Охишнинг ёнида жойлашишди. Довуд ҳам иккала хотини — Йизриллик Охинавам ва Кармиллик Наволнинг беваси Обигайл билан жойлашди. Шоул Довуднинг Гатга қочиб кетганини эшитгач, энди уни ахтармай қўйди. Довуд Охишга: — Агар мен, қулингиз, сизнинг илтифотингизга сазовор бўлсам, ён–атрофдаги шаҳарларнинг биридан менга жой берсангиз, мен ўша ерда истиқомат қилайин, — деди. — Қулингизнинг сиз билан бирга шоҳ шаҳрида яшашига ҳожат йўқ. Охиш ўша куни Довудга Зихлах шаҳрини берди. Ўшандан буён Зихлах Яҳудо шоҳларига қарашли шаҳардир.
Выбор основного перевода