Исроил халқи юртни босиб олгандан кейин, бутун Исроил жамоаси Шилў шаҳрида йиғилди. Улар ўша ерда Учрашув чодирини тикдилар.
Эгамиз ўша ерда зоҳир бўлди ва олдингидай: — Шомуил, Шомуил! — деб чақирди. — Гапиравер, эй Эгам! Қулинг тинглаётир! — деб жавоб берди Шомуил.