Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бардам бўл! Халқимиз ва Худойимизнинг шаҳарлари учун мардларча кураш олиб борайлик. Эгамизнинг хоҳиш–иродаси бажо бўлсин. Аммо Эгам: “Сендан рози эмасман”, деса, майли, Унга нима маъқул бўлса, шуни қилсин. У шундай деди: “Онамнинг қорнидан яланғоч тушгандим, дунёдан ҳам яланғоч кетаман. Ҳамма нарсамни Худо берган эди, Худонинг Ўзи олиб қўйди. Эгамнинг номига ҳамду санолар бўлсин!” Аюб эса хотинига шундай жавоб берди: — Сен аҳмоқ хотинлардай гапиряпсан. Худонинг қўлидан яхши нарсаларни қабул қиламиз–у, ёмонларини олмаймизми? Шунча азоб–уқубатдан кейин ҳам Аюб Худога қарши гапириб, гуноҳ қилмади. Халос қилгин мени гуноҳларимдан, Кулмасин аҳмоқлар менинг устимдан. Ҳизқиё Ишаёга: — Эгамиз сен орқали айтган сўзлар хосиятлидир, — деди–да, ичида: “Умрим охиригача тинч, хотиржам яшар эканман–ку”, деб ўйлади.
Выбор основного перевода