Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Элахнинг ўғиллари ярамас йигитлар эди. Улар Эгамизни ҳурмат қилмас, Элах ўғилларининг бу гуноҳи Эгамиз олдида жуда оғир эди, чунки улар Эгамизга аталган назр–ниёзларга шундай ҳурматсизлик қилишарди. Элах жуда кексайиб қолган эди. У ўғилларининг жамики Исроил халқига ёмон муносабатда бўлишаётганини, Учрашув чодирига кираверишда хизмат қиладиган аёллар билан зино қилишаётганини эшитиб турарди. Элах ўғилларига дерди: — Нимага бундай қиляпсизлар? Қилаётган қабиҳ ишларингиз ҳамманинг оғзида. Бундай қилманглар, ўғилларим! Эгамизнинг халқи орасида ёйилган гап–сўзлар яхши эмас. Одам одамга қарши гуноҳ қилса, Худо воситачилик қилади. Аммо одам Эгамизга қарши гуноҳ қилса, ўртада ким воситачилик қила олади?! Бироқ ўғиллари оталарининг гапини қулоқларига олмасдилар. Шунинг учун Эгамиз уларни ўлдиришга қарор қилиб қўйган эди. Шундай бўлгач, Мен буюрган қурбонлик ва назрларни нимага писанд қилмаяпсизлар?! Нимага халқим Исроил берган ҳамма назрлардан энг яхши улушларни олиб ўзингиз еб семиряпсизлар?! Нимага ўғилларингни Мендан ортиқ кўряпсан?! Шунинг учун Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз, айтаманки, авлодинг ва отангнинг авлоди Менга абадий хизмат қиладилар, деб айтган бўлсам ҳам, энди бундай бўлмайди! Мени иззат қилганни Мен ҳам иззат қиламан, Мени хор қилган эса шарманда бўлар. Шундай кунлар яқинлашмоқда: Мен сенинг ва отангнинг хонадонини йўқотаман. Натижада хонадонингдаги ҳамма кимса ажалидан беш кун бурун ўлади. Мен Исроил халқи устига ёғдирадиган роҳат–фароғатни сен кўриб, кулфат ичра уларга ҳасад қиласан. Сенинг хонадонингдан ҳеч ким узоқ умр кўрмайди. Хонадонингдан фақат биттасини йўқ қилмасдан асраб қоламан. Лекин унинг кўзлари ёшга, юраги ғам–ғуссага тўлади. Бутун хонадонинг аҳли жувонмарг кетади. Иккала ўғлинг — Хўфнах билан Финхазнинг бошига тушадиган кўргилик сенга бир аломат бўлсин: иккови ҳам бир кунда нобуд бўлади. Менинг хоҳиш–иродамни амалга оширадиган садоқатли бир руҳонийни Ўзим учун тайин этаман, у кўнглимдагидай хизмат қилади. Унинг авлодини боқий қиламан, Мен мой суртиб танлаган шоҳ олдида у умр бўйи хизмат қилади. Хонадонингда тирик қолган ҳар бир одам қора чақага ва бир бурда нонга зор бўлиб унинг олдига келади, ўтинаман, менга бирор руҳонийлик вазифасини бер, тирикчилигимни ўтказиб турай, деб ёлвориб таъзим қилади.” хонадонини яхши бошқарадиган, фарзандлари унга бўйсуниб ҳурмат қиладиган бўлсин.
Выбор основного перевода