Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин Филист лашкарбошилари Охишга: — Бу одамни орқасига қайтариб юборинг! — дейишди жаҳл билан. — Сиз унга ажратиб берган жойга бораверсин. Биз билан урушга боришига йўл қўйманг! Жанг вақтида бизга қарши чиқиши мумкин. У олдинги хўжайинига ўзини қандай қилиб яхши кўрсатишини биласизми? Одамларимизнинг бошини унга тутиб беришдан бошқа яхши йўл топа олармиди?! Шоҳ ҳазратлари ўз сўзи билан мени тинчлантирадилар. Чунки шоҳим, Худонинг фариштаси каби яхши–ёмон гапни тинглаб, ажрим қиладилар.” Эгангиз Худо сизга ёр бўлсин! Ҳа, қулингиз Йўаб вазиятни яхшилаш учун ўйлаб топди буни. Шоҳ ҳазратлари Худонинг фариштаси каби донодир, эл–юртда бўлиб ўтган воқеалар унинг назаридан четда қолмайди. шоҳ ҳазратларининг олдида мен, қулингизнинг юзини қора қилди. Аммо сиз, шоҳ ҳазратлари, Худонинг фариштасидайсиз. Сизга нима маъқул келса, шуни қилинг.
Выбор основного перевода