Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
яъни Мисрнинг шарқий чегарасидаги Шихор ирмоғидан шимолдаги Эхрон чегараларигача бўлган ерлар. Ҳозир бу ерлар Канъон халқига тегишли. У ерларда Филист халқининг бешта ҳукмдори яшайди. Улар қуйидаги шаҳарларда ҳукмронлик қилади: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Гат ва Эхрон. Жанубдаги Авим халқининг ерлари ҳам ҳали босиб олинмаган. Ўша кунларда Филистлар Исроил лашкари билан уруш қилмоқчи бўлиб, лашкарларини тўплашди. Охиш Довудга: — Билиб қўй, сен одамларинг билан албатта мен томонда жанг қиласан, — деб таъкидлади. — Мен қулингизман, ўшанда нималар қилишимни ўзингиз кўрасиз, — деди Довуд. — Яхши, — деди Охиш, — сен доимо менинг шахсий қўриқчим бўлиб қоласан.
Выбор основного перевода