Филист лашкарбошилари: — Анави ибронийлар бу ерда нима қилиб юрибди? — деб сўраган эдилар, Охиш шундай жавоб берди: — Бу одам Исроил шоҳи Шоулнинг хизматкори Довуд бўлади. Неча ой–йиллардан бери ёнимда юрибди. Мен томонга ўтгандан буён ундан бирор ёмонлик кўрмадим.