Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда илгари Филистлар томонда бўлган ва уларнинг қароргоҳига келган ибронийлар ҳам сафдан чиқиб, энди Шоул билан Йўнатаннинг сипоҳларига — Исроил сипоҳларига қўшилиб олишди. Охиш ўша куни Довудга Зихлах шаҳрини берди. Ўшандан буён Зихлах Яҳудо шоҳларига қарашли шаҳардир. Довуд одамлари билан йўл юриб, учинчи куни ўз шаҳри Зихлахга етиб келди. Бу орада Омолек халқи Нагав чўлига, хусусан, Зихлах шаҳрига ҳам бостириб кирган, Зихлахга ўт қўйиб, шаҳарни талон–тарож қилган экан. Довуд Филистларга қўшилиб, Шоулга қарши урушга отланганда, Манаше қабиласидан баъзилари Довуд томонга ўтиб олган эдилар. Бироқ натижада Довуд Филистлар томонида жанг қила олмаган эди, чунки Филист беклари маслаҳатлашиб: “Агар Довуд ўз хўжайини Шоул томонга ўтиб олса, бошимиз кетади”, деб уни орқага қайтариб юборган эдилар.
Выбор основного перевода