Мана, танлаб, тилаб олган шоҳингиз! Ҳа, Эгамиз устингиздан ҳукмронлик қиладиган бир шоҳни берди.
— Йўқ, уни ўлдирмайсан, — деди Довуд, — Эгамиз мой суртиб танлаган шоҳга қўл кўтарганни сира оқлаб бўлмайди.
Аммо Эгамиз мой суртиб танлаган шоҳга қўл кўтаришдан мени Худонинг Ўзи сақласин. Майли, Шоулнинг бош томонидаги найза билан сувдонини олиб кетамиз.