Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Добира Бараққа деди: “Қани, бўл! Эгамиз бугун Сисарони сенга таслим қилади. Эгамизнинг Ўзи сени жангга бошлаб боради.” Барақ ўн мингта одамга бош бўлиб, Товур тоғидан тушди. — Қўрқма, — деди Йўнатан унга, — отам Шоул сени топа олмайди. Сен Исроил шоҳи бўласан, мен эса сендан кейинги одам бўламан. Отам Шоул ҳам шуни билади. Бу чўрингизнинг гуноҳидан ўтинг. Эгамиз албатта тўрамнинг хонадонини мустаҳкам қилади, чунки тўрам Эгамиз учун жанг қиляпти. Умрингиз охиригача сиз томондан бирон–бир ҳақсизлик бўлмасин. Биронтаси ортингиздан тушиб, жонингизга қасд қилса, ҳаётингизни Эгангиз Худо Ўз паноҳида асрасин. Ғанимларингизни эса палахмондан отилган тошдай улоқтириб юборсин. Эгамиз тўрамга ваъда қилган барча эзгуликларни бажо келтириб, сизни Исроилнинг йўлбошчиси қиладиган кун келади, албатта. — Бугун Худо ғанимингизни сизнинг қўлингизга берди, — деди Абушай Довудга. — Энди ижозат беринг, уни найза билан бир уриб ерга михлаб қўяйин. Иккинчи марта уришимга ҳожат қолмайди.
Выбор основного перевода