Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қаранг, эй отам! Қўлимдаги манави парчага қаранг! Ридоингизнинг этагидан кесиб олдим. Ридоингиздан бир парчани кесиб олдим–у, лекин сизни ўлдирмадим. Кўнглимда ёмонлик ва маккорликдан асар йўқлигини яхши билиб олинг. Мен сизга гуноҳ қилмаганман–у, сиз эса менинг жонимга қасд қилиш пайига тушгансиз. Худо Наволнинг жонини олганини Довуд эшитди. — Навол мени ҳақорат қилган эди, Эгамизнинг Ўзи мени оқлади, бу қулини ёмонлик қилмоқдан асради. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! У Наволнинг ёмонлигини ўзининг бошига солибди, — деди. Шундан сўнг Довуд Обигайлнинг олдига хабарчилар жўнатиб, унга уйланмоқчи эканлигини билдирди. Эй Эгам, менга қарши чиққанларга Ўзинг қарши бўл. Менга ҳужум қилганлар билан Ўзинг жанг қил. Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг қасидаси. Менинг даъвоимни исбот қил, мени қутқар, Ваъдангга кўра, ҳаётимни сақла. Эй мерганлар! Бобил атрофига саф тортинг! Унга қарши ўқ узинг! Ўқингизни сира аяманг. Ахир, Бобил Эгамизга қарши гуноҳ қилди.
Выбор основного перевода