Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд адирлардаги пана жойларда — Зиф чўлидаги қирларда макон қиларди. Шоул Довудни муттасил таъқиб қилди, лекин Худо уни Шоулнинг қўлига бермади. Ҳамма яширинган жойларини билиб олиб, кейин менга аниқ хабар келтиринглар. Ўшанда мен сизлар билан бораман. Агар Довуд ўша ерда бўлса, уни бутун Яҳудо уруғлари орасидан қидириб топаман. Ишқилиб, қоним Эгамизнинг ҳузуридан узоқ ерларга тўкилмасин. Нима учун, эй шоҳим, бургадай арзимас бир инсонни овлашга чиқдингиз?! Нечун, тоғлардаги какликни овлагандай, мени овлаб юрибсиз?! Йўқса, улар мени шердай ғажиб ташлайди, Бурда–бурда қилади, ҳеч ким мени қутқаролмайди. Одиллигинг буюк тоғларга ўхшайди, Адолатинг тубсиз денгизга ўхшайди, Эй Эгам, инсону жониворларни Сен сақлагайсан.
Выбор основного перевода