Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунингдек, хурсандчилик кунларингизда — белгиланган байрамларингизда ва ой бошида қурбонликлар куйдирганингизда ҳамда тинчлик қурбонликларини келтирганингизда карнайларни чалинглар. Шунда Мен, Эгангиз Худо, сизларга ёрдам бераман. Зотан, Мен Эгангиз Худоман.” Ҳар ойнинг бошида иккита буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Ҳамма жониворлар нуқсонсиз бўлсин. — Отам Шоул сени ўлдирмоқчи, — деб у Довудни огоҳлантирди. — Эртага тонг пайти ҳушёр бўл, бирор жойга бориб яшириниб, жим ўтир. Мен эса отамни сен яширинган далага бошлаб бораман. Ўша ерда сен тўғрингда у билан гаплашаман. Бирор хабар эшитсам, сенга етказаман. — Эртага янги ой шодиёнаси бўлади, — деди Йўнатан Довудга. — Ўрнинг бўш қолади, йўқлигинг билинади.
Выбор основного перевода