Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Қара, эртага янги ой шодиёнаси бўлади, — деди Довуд. — Шоҳ билан бирга дастурхонда ўтиришим керак. Лекин менга ижозат бер, индин кечгача далада яшириниб юрай. Агар отанг йўқлигимни сезиб қолса, унга шундай дейсан: “Довуд шошилинч ўз шаҳри Байтлаҳмга кетадиган бўлиб қолди, мендан қаттиқ туриб илтимос қилди. У ерда бутун уруғ–аймоғи йиллик қурбонлик маросими ўтказар экан.” У одатдагидай, девор ёнидаги ўриндиқдан жой олди. Йўнатан Шоулнинг рўпарасидан, Абнур эса унинг ёнидан ўз жойларини эгаллашди. Довуднинг ўрни бўш қолди. Эртасига, янги ой шодиёнасининг иккинчи куни Довуднинг жойи яна бўш қолди. Шоул ўғли Йўнатандан сўради: — Эссайнинг ўғли нимага кеча ҳам, бугун ҳам таомга келмади?
Выбор основного перевода