21
Кейин хизматкоримни: “Бор, ўқларни топиб кел”, деб жўнатаман. Агар унга: “Қара, ўқлар орқангда, уларни олиб бу ёққа қайт”, деб айтсам, сен уйингга қайтиб боргин. Демак, ҳеч қандай хавф–хатар йўқ. Худо шоҳид, сен тинч–омон бўласан.
Шу кеча ўтсин, ётавер. Агар эртага у киши сенга нисбатан ўз бурчини ўтамоқчи бўлса, майли, сени олаверсин. Борди–ю, ўз бурчини ўташни хоҳламаса, мен ўз зиммамга оламан. Худо ҳақи, мен ўз зиммамга оламан. Эрталабгача ухлайвер.
Довуд яна онт ичиб деди: — Сен мени яхши кўрасан, буни отанг ҳам яхши билади. Йўнатан нима қилишимни билмай қўя қолсин, акс ҳолда, азоб чекади, деб ўйлайди. Худо шоҳид! Тўғрисини айтсам, жар ёқасида турибман.