Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир куни Довуд: — Шоул хонадонидан бирор одам қолдими? — деб сўради. — Агар бўлса, Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати унга яхшилик қилайин. — Шоул хонадонидан бирорта одам қолганми? — деб сўради шоҳ. — Унга Худонинг марҳаматини кўрсатайин. — Йўнатаннинг бир ўғли бор, унинг иккала оёғи ҳам майиб, — деди Зибах. Довуд унга деди: — Қўрқма, отанг Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати учун сенга яхшилик қилай. Бобонг Шоулнинг ҳамма ерларини сенга қайтариб бераман. Ўзинг эса ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейсан. Довуд Шоулнинг набираси — Йўнатаннинг ўғли Мефибоситга раҳм қилиб, уни Гивонликларга бермади. Довуд билан Йўнатан Эгамизнинг номини ўртага қўйиб бир–бирига қасамёд қилишган эди.
Выбор основного перевода