Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди Эгамиз ўша куни ваъда қилган қирларни менга беринг. Ўша куни айғоқчиларнинг: “Оноқ авлоди у ерда ўзларининг катта, мустаҳкам шаҳарларида яшаркан” деган гапларини ўзингиз эшитдингиз. Аммо Эгамиз мен билан бирга бўлса, Эгамизнинг Ўзи айтгандай, мен уларни бу юртдан ҳайдаб чиқараман. Кейин Эгамиз Гидўнга деди: “Қолган лашкар ҳам кўплик қилади. Уларни сув бўйига олиб туш, у ерда сенга уларни ажратиб бераман. Мен сенга, буниси сен билан боради деганим сен билан боради, буниси эса сен билан бормайди деганим сен билан бормайди.” Эгамиз Гидўнга деди: “Сувни ялаб ичган уч юзта одам билан сизларни озод қилиб, Мидиёнларни қўлларингга бераман. Қолганларни қўйиб юбор, уйларига қайтиб кетаверишсин.” — Ўз халқимиз орасида қиз қуриб қолибдими?! Энди бориб суннатсиз Филистлардан қиз олишимиз қолганди, — деб жавоб берди улар. Аммо Шимшўн отасига: — Менга ўша қизни олиб беринг, мен уни ёқтириб қолдим, — деб туриб олди. Бугуннинг ўзида Эгамиз сени менинг қўлимга беради. Сени ўлдириб, бошингни танангдан жудо қиламан. Бугуннинг ўзида Филист лашкарининг жасадларини кўкдаги қушларга, даштдаги йиртқичларга ем қиламан. Шунда Исроилда Худонинг борлигини бутун ер юзи билиб олади. Эгамиз қиличу найза билан нажот бермаслигини бутун жамоа билиб олади, чунки бу урушда Эгамизнинг Ўзи жанг қилади. У сизларни бизнинг қўлимизга беради. Осо ўзининг Эгаси Худога илтижо қилди: “Эй Эгамиз! Ёлғиз Сенгина заиф одамга кучли рақибини мағлуб қилишга ёрдам бера оласан. Эй Эгамиз Худо! Бизга ёрдам бер! Биз Сенга таянамиз. Сенинг номинг билан бу беҳисоб лашкарга қарши жангга отландик. Эй Эгамиз! Сен бизнинг Худойимизсан. Инсон зоти Сени мағлуб қилишига йўл қўйма!”
Выбор основного перевода