Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, эртаси куни тонгда, Ёшуанинг буйруғига кўра, Исроил қабилалари бирма–бир Эгамизнинг ҳузурига келишди. Эгамиз Яҳудо қабиласини танлади. Энди Яҳудо қабиласининг уруғлари бирма–бир келди, шунда Зерах уруғи танланди. Зерах уруғининг оилалари бирма–бир келганда, Зимри оиласи танланди. Зимри оила аъзолари бирма–бир келишди, Карми ўғли Охун танланди. У Яҳудо қабиласидан бўлиб, Зерах уруғидан бўлган Зимрининг невараси эди. Шомуил Исроил халқининг ҳамма қабилаларини бирин–кетин ўз ҳузурига чақирди. Қуръа ташлаб, улардан Бенямин қабиласини танлаб олди. Кейин Бенямин қабиласини уруғлари бўйича олдига чақирди. Қуръа ташлаб, Матри уруғини танлаб олди. Яна қуръа ташлаб, Матри уруғидан Кишнинг ўғли Шоулни танлаб олди. Исроил халқи уни ахтариб топа олмади. Қуръа ташланади, аммо барча қарор Эгамиздандир. Улар ибодат қилиб, шундай дедилар: “Эй Раббимиз! Сен ҳамма одамларнинг юрагини биласан. Мана шу икковидан қайси бирини ҳаворийлик хизмати учун танлаганингни бизга кўрсатгин, чунки Яҳудо хизматини ташлаб, ўзига тегишли ерга кетган.” Улар ибодат қилиб, шундай дедилар: “Эй Раббимиз! Сен ҳамма одамларнинг юрагини биласан. Мана шу икковидан қайси бирини ҳаворийлик хизмати учун танлаганингни бизга кўрсатгин, чунки Яҳудо хизматини ташлаб, ўзига тегишли ерга кетган.” Ҳаворийлар улар учун қуръа ташладилар. Қуръа Маттиёнинг чекига тушди. Маттиё ўн бир ҳаворийга қўшилди.
Выбор основного перевода