Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир кун Шоул Довудга деди: — Тўнғич қизим Меравни сенга бераман. Фақат довюрак бўлиб, мен учун Эгамизнинг урушларига бош бўл. Шоул: “Довуд менинг қўлим билан эмас, Филистларнинг қўли билан ўлдирилсин”, деб ўйларди. Довуд Шоулга: — Мен ўзим ким бўлибман, ёки Исроилда оилам, отам хонадони нима бўлибдики, шоҳга куёв бўлсам?! — деди. Шундай қилиб, Шоулнинг қизи Мерав Довудга узатиладиган бўлди. Лекин Шоул қизини, Довудга бермай, Махлалик Одриёлга узатди. Шоулнинг бошқа қизи Михал эса Довудга кўнгил қўйган эди. Буни эшитган Шоул хурсанд бўлди. — Ўша одамни ким ўлдирса, фалон–фалон нарсалар тортиқ қилинади, — деб сипоҳлар олдинги гапларини такрорладилар. Энди Филистлар Шоул билан унинг ўғиллари ортидан тушдилар. Натижада Шоулнинг ўғиллари Йўнатан, Абунадав ва Малкишува ўлдирилди. Нар деган одамнинг ўғли Абнур Шоулнинг лашкарбошиси бўлган эди. Абнур Шоулнинг ўғли Ишбоситни Моханайим шаҳрига олиб келди. Уни Гилад, Ошер, Йизрил, Эфрайим, Бенямин ҳудудларига — бутун Исроилга шоҳ қилди. Ишбосит қирқ ёшида шоҳ бўлиб, у Исроилда икки йил шоҳлик қилди. Лекин Яҳудо халқи Довудга эргашди. Шоулга Оё қизи Ризпа Орманах ва Мофибасет деган икки ўғил туғиб берган эди. Довуд Шоулнинг ўша иккала ўғлини олди. Шоулнинг қизи Мерав Махлалик Борзулай ўғли Одриёлдан бешта ўғил кўрган эди. Довуд ўша ўғилларнинг Нар — Кишнинг отаси, Киш шоҳ Шоулнинг отаси эди. Шоулнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Йўнатан, Малкишува, Абунадав ва Ишбосит эди. Нар — Кишнинг отаси, Киш шоҳ Шоулнинг отаси эди. Шоулнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Йўнатан, Малкишува, Абунадав ва Ишбосит эди.
Выбор основного перевода