Эфод кўтариб юрган руҳоний Охиё ҳам ўша ерда эди. Охиёнинг отаси — Охитоб, Охитобнинг акаси — Ихабод эди. Ихабод — Финхазнинг ўғли, Финхаз эса Шилўда Эгамизнинг руҳонийси бўлиб хизмат қилган Элахнинг ўғли эди. Одамлар Йўнатаннинг кетганини сезмай қолган эдилар.
Шоул Охиёга: — Худонинг Сандиғини олиб кел, — деди. (Ўша пайтда Худонинг Сандиғи Исроил халқи билан эди.)
Шоул руҳоний билан гаплашаётган пайтда Филистларнинг қароргоҳидаги ғала–ғовур роса авжига чиқди. Шунинг учун Шоул руҳонийга: — Керак эмас, қўявер! — деди.