Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Бориб ўша Филистлар билан уришайми? — деб Эгамиздан сўради Довуд. — Бор, Филистлар билан уришиб, Кейлах шаҳрини халос эт, — деди Эгамиз. Довуд яна Эгамиздан Унинг хоҳиш–иродасини сўради. — Отлан, Кейлахга бор! Филистларни Ўзим сенинг қўлингга бераман, — деди унга Эгамиз. Довуд Шоулнинг қабиҳ ниятини эшитиб, руҳоний Абуатарга: — Эфодни бу ерга олиб кел, Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билайлик, — деди. Сўнг Худога шундай деб илтижо қилди: — Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! Аниқ хабар эшитдим: Шоул Кейлахга келиб, шу қулинг сабабли шаҳарни вайрон қилмоқчи экан. Кейлахликлар мени Шоулнинг қўлига тутиб берадими? Бу қулингнинг эшитганлари ростми, Шоул бу ерга келадими? Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз, ўтиниб сўрайман, бу қулингга аён эт! — Шоул келади, — деди Эгамиз.
Выбор основного перевода