Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир куни Кишнинг эшаклари йўқолиб қолди. Киш ўғли Шоулга: — Хизматкорлардан бирини ёнингга олгин–да, бориб, эшакларни топиб кел, — деди. Шоул Эфрайим қирларини, сўнг Шолишо ерларини айланиб чиқди. Аммо эшакларни топа олмади. Кейин Шалим ерларига ўтди, эшаклар у ерда ҳам йўқ экан. Сўнгра Бенямин ҳудудини кезиб чиқди, эшакларни у ердан ҳам топа олмади. Зуф деган жойга боришгач, Шоул ёнидаги хизматкорига: — Бўлди энди, орқага қайтамиз, бўлмаса, эшаклар қолиб, отам биздан хавотирланади, — деди. — Энди бундай қилсак, — деди хизматкори, — шу шаҳарда бир пайғамбар бор, у обрўли одам. Ҳамма айтганлари вожиб бўлади. Ўша одамникига борсак, балки борадиган йўлимизни у бизга кўрсатар. Хотини Охинавам эди. У Охимас деганнинг қизи эди. Шоулнинг амакиси Нарнинг ўғли Абнур лашкарбоши эди.
Выбор основного перевода