Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёқуб наслини эса Эгамиз Ўзига улуш қилиб олди, Исроилни Ўз насибаси қилди. “Эртага шу вақтда сенинг олдингга Бенямин юртидан биттасини юбораман. Унинг бошига мой суртиб танла. У халқим Исроилнинг ҳукмдори бўлсин. Халқимни Филистлар қўлидан у қутқаради. Халқимнинг аҳволига назар солдим, уларнинг оҳу фиғони Менга етиб келди.” Шомуил мой солинган шохни олди–да, акаларининг кўз ўнгида йигитнинг бошига мой суртди. Ўша пайтда Эгамизнинг Руҳи Довудни қамраб олди ва ўша кундан бошлаб уни бошқарадиган бўлди. Шомуил эса Рамага қайтиб кетди. Яҳудо халқи Хевронга бориб, Довуднинг бошига мой суртиб, уни Яҳудо устидан шоҳ қилиб тайинлашди. Шунда улар Довудга: “Гиладдаги Ёбош шаҳри аҳолиси Шоулни дафн қилибди”, деб хабар етказишди. У ерда руҳоний Зодўх ва Натан пайғамбар Сулаймоннинг бошига мой суртиб, уни Исроил шоҳи қилсинлар. Кейин бурғу чалиб, баланд овоз билан: “Яшасин шоҳ Сулаймон!” деб айтинглар. Руҳоний Зодўх чодирдан олиб келган мой солинган қўчқор шохини олиб чиқди ва Сулаймоннинг бошига мой суртди. Кейин бурғу чалдилар. Шунда бутун халқ: “Яшасин шоҳ Сулаймон!” деб қичқирди. Сўнгра мой солинган идишни ол. Ёҳунинг бошига мойни суртгин–да, шундай дегин: “Эгамиз шундай айтмоқда: сенга мой суртиб, Исроил устидан шоҳ қилиб танладим.” Кейин эшикни очгин–у, кутмасдан қоч. Ёҳу ўрнидан туриб, бошқа хонага кирди. Ёш пайғамбар унинг бошига мойни суртгач, деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Сенга мой суртиб, Ўзимнинг халқим Исроил устидан шоҳ қилиб тайинладим. У Довудни совлиқ қўй, қўзиларга чўпонликдан олди. Ўзининг халқи Исроилга, Ёқуб наслига чўпон қилиб тайинлади. Қадимда Сен тақводорларингга ваҳийда айтдингки: “Машҳур жангчига Мен куч бердим, Халқ орасидан ёш йигитни юксалтирдим.
Выбор основного перевода