Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Тимўтий
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Раҳмдил бўлганлар бахтлидир, Чунки улар раҳм–шафқат топадилар. Покдил бўлганлар бахтлидир, Чунки улар Худони кўрадилар. Ҳеч кимдан ҳеч нарса қарздор бўлманглар. Фақат меҳр–муҳаббатни ҳам фарз, ҳам қарз деб билинглар, чунки ўзгани яхши кўрган одам Худонинг қонунини бажарган бўлади. Чунки ўзгани яхши кўрган одам унга ёмонлик қилмайди. Шундай қилиб, бошқаларни яхши кўриш Худонинг қонунини тўлиқ бажариш билан баробардир. Биродарларим, Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга тинчлик, меҳр–муҳаббат ва имон ато қилсин. Ўғлим, ёшлик эҳтиросларидан қоч. Чин юракдан Раббимиз Исога илтижо қилган одамлар билан бирга солиҳлик, имон, меҳр–муҳаббат ва тинчлик пайида бўлгин. Сизлар ҳақиқатга бўйсуниб, гуноҳдан покланганингиз учун биродарларга самимий меҳр қўя оласизлар. Шундай экан, бир–бирингизни чин юракдан, ихлос билан яхши кўринглар.
1 Тимўтий
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода