Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Тимўтий
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Шунда ўша одамни шайтонга топширинглар, токи унинг танаси ҳалокатга учрасин, руҳи эса Раббимиз Исо келган кунда халос бўлсин. Эндигина имонга кирган одам етакчи бўлмасин, тағин керилиб, иблиснинг ҳалокатли чангалига тушиб қолмасин. У жамоатга қарашли бўлмаган одамлар орасида ҳам ҳурмат–эътиборга эга бўлсин. Шунда у маломатга қолмайди, шайтоннинг тузоғига тушмайди. Уларнинг бу таълимоти ўлат каби ёйилади. Мана, Хуманаёс билан Филитус ҳам шундай одамлар жумласидан. Улар тўғри йўлдан озганлар. Биз аллақачон ўликдан тирилдик, деб баъзиларни имонидан қайтаряптилар. Уларни алдаган иблис олтингугуртли кўлга ташланади. Махлуқ ва сохта пайғамбар ҳам ўша кўлга ташланган эдилар. Улар кечаю кундуз, абадулабад у ерда азоб чекадилар.
1 Тимўтий
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода