Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Тимўтий
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Мен буни ўз ташаббусим билан қилаётган бўлсам, мукофотга лойиқ бўлардим. Лекин мукофотга лойиқ эмасман, чунки бор–йўғи зиммамдаги вазифани бажаряпман, бу ишни қилишдан бошқа иложим йўқ. Аксинча, яҳудийларга Хушхабар етказиш Бутрусга буюрилгандай, ғайрияҳудийларга Хушхабар етказиш менга буюрилганини улар тушуниб етдилар. Ахир, Худо Хушхабарни бизга ишониб топширди, уни етказиш учун бизни лойиқ топди. Шундай экан, биз инсонларни мамнун қилайлик деб эмас, балки юракларимизни текширадиган Худони мамнун қилайлик, дея таълим берамиз. Ягона муборак Ҳоким бўлган Худо Ўзи белгилаган пайтда Исо Масиҳни юборади. Худо шоҳларнинг Шоҳи, ҳукмдорларнинг Ҳукмдоридир. Шундай экан, Раббимиз Исо ҳақида шоҳидлик беришдан ор қилма, мен Раббимиз туфайли занжирбанд бўлганимдан ҳам уялма. Мендан ибрат олиб, Хушхабар туфайли азоб чекишга тайёр тургин, бунинг учун Худонинг берган кучига таянгин. Мана энди бу иноят нажоткоримиз Исо Масиҳнинг оламга келиши билан яққол намоён бўлди. Масиҳ ўлим кучини йўқ қилди. У мангу ҳаётга элтувчи йўлни бизга Хушхабар орқали ёритиб берди.
1 Тимўтий
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода