Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Тимўтий
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Марям ўғил туғади, Унинг исмини Исо қўясан, чунки У Ўз халқини гуноҳлардан қутқаради.” Боринглар–да, Тавротдаги: “Мен қурбонликни эмас, раҳм–шафқатни истайман” деган сўзларнинг маъносини ўрганиб келинглар. Ахир, Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман. Исо буни эшитиб, шундай жавоб берди: — Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман. Ахир, соғлар эмас, хасталар табибга муҳтождир. Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман. Фарзийлар билан Таврот тафсирчилари: “Ана, У гуноҳкорларни қабул қилиб, улар билан бирга еб–ичяпти”, деб минғирлаб норози бўлдилар. Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин. Худо дунёни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли орқали қутқариш учун Уни дунёга юборди. Лекин гуноҳкорлар Исо Масиҳ орқали гуноҳларидан озод бўладилар. Улар оқланишга лойиқ бўлмасалар–да, Худонинг инояти билан оқланадилар. Бу гап тўғри ва асослидир, у ҳар жиҳатдан қабул қилинишга лойиқдир. Ахир, Худо бизга нажот берди, Хушхабар айтиш каби муқаддас хизматга бизни даъват этди. Бунга бизнинг савоб ишларимиз эмас, аксинча, Худонинг мурод–мақсадию инояти сабаб бўлди. Худо азалданоқ Исо Масиҳ орқали бизга иноят кўрсатишга қарор қилган эди. Қуйидаги гап тўғри ва асослидир: “Агар биз Масиҳ билан бирга ўлган бўлсак, У билан бирга ҳам яшаймиз. Бу гапларнинг ҳаммаси тўғри ва асослидир. Ушбу таълимотнинг фойдаси катта. Жамоатдагиларга яхшилаб уқтир, улар ўргатганларимнинг ҳаммасига риоя қилсинлар. Худога ишонганлар хайрли ишларга астойдил бел боғласинлар.
1 Тимўтий
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода