Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Исо унга шундай жавоб берди: “Ким Мени севса, Менинг сўзимга амал қилади. Отам ҳам уни севади. Биз унинг олдига келиб, у билан бирга яшаймиз. Агар Худонинг Руҳи ҳақиқатан ҳам сизларнинг қалбингизда макон қилган бўлса, сизлар энди башарий табиат амри билан эмас, балки Руҳ амри билан яшаяпсизлар. Кимки Масиҳнинг Руҳига эга бўлмаса, у Масиҳга тегишли эмас. Наҳот билмасангиз?! Қалбингизда маскан қилган Муқаддас Руҳни Худо сизларга берган. Танангиз Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар. Худонинг маъбади билан бутлар орасида қандай умумийлик бор?! Ахир, биз барҳаёт Худонинг маъбадимиз–ку! Худо шундай деб айтган: “Мен уларнинг орасида яшайман, Уларнинг орасида юраман. Мен уларнинг Худоси бўламан, Улар эса Менинг халқим бўлади.” Биз Худонинг фарзандлари эканлигимизни кўрсатиш учун У юрагимизга Ўз Ўғлининг Руҳини юборди. Бу Руҳ орқали биз Худони “Отажон” деб чақирамиз.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода