Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Менга берилган иноятдан фойдаланиб, сизларга айтяпман: ўзингизга ҳаддан ташқари юқори баҳо берманглар. Аксинча, Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра, фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар. Шу билан бирга, мен бошқаларнинг пойдевори устига бино қурмайин деб, ҳали Масиҳнинг номи овоза қилинмаган ерларда Хушхабарни ёйиш учун жон куйдиряпман. Аммо Худонинг инояти туфайли энди ҳаворийман. Унинг менга кўрсатган инояти зое кетмади, зеро, мен ҳаворийларнинг ҳаммасидан ҳам кўпроқ меҳнат қилдим. Лекин аслида меҳнат қилган мен эмас, балки Худонинг иноятидир. Раббимиз Исонинг сабр–тоқатини нажот учун имконият деб билинглар. Азиз биродаримиз Павлус ҳам Худонинг берган донолиги билан сизларга муқаддас ҳаёт ва Раббимизнинг келиши ҳақида ёзган.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода